Россия Спорт вазири Олег Матицин Украина футбол ассоциацияси (УАФ) раҳбари Андрей Павелконинг Россия футбол иттифоқини (РФУ) ФИФА ва УЭФАдан четлаштиришни талаб қилиш нияти ҳақидаги баёнотини «эски қўшиқлар» деб атади.
Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко душанба куни президент Владимир Путинга ҳисобот бериш чоғида ҳукумат Россия футбол иттифоқи билан янги ҳудудлардаги клубларни мунтазам чемпионатларга интеграция қилиш бўйича келишиб олганини айтганди. Шундан сўнг Павелко унинг ташкилоти РФУни УЭФА ва ФИФАдан чиқариб ташлашни талаб қилишини айтди.
Русслар хориждаги ҳамкасблари нима деяётганидан хабардорлиги, лекин улар ривожланиш ва бирлашиш стратегиясига мутлақо ишонишини таъкидлаган. Зеро, спорт сўзининг миссияси бу бирлик, бирдамлик экани қайд этилган.
Аввалроқ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси бош ассамблеясида Россия ва Беларус спортчиларига нисбатан санкциялар бўйича тавсияларни бажаришни давом эттиришга чақирган эди.
Матицинга кўра, ҳеч қандай танлов қилиш, қаёққадир бурилишга ҳожат йўқ. Чунки Россия Осиё давлатлари билан бирдек қулай ва конструктив мулоқот олиб боради. Айниқса, спорт соҳасида улар дўст бўлмаган бирор давлат йўқ. Россия, шунингдек, очиқ турнирлар ўтказишини айтиб, ҳаммани унга даъват қилган. Ҳар ким ўз мамлакатида юзага келаётган сиёсий вазиятга қараб қарор қабул қилади.
«Умид қиламизки, инқироз яқин орада бартараф этилади ва ана шунда кимдир бирор бир танлов қилиши шарт бўлмай қолади», дея қўшимча қилди Матицин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!