РТ телеканали журналисти ва сиёсий стратег Aнтон Красовский украиналик болаларни Россияга қарши айбловлар учун «чўкиши» ёки «куйиши» кераклиги ҳақида жонли эфирда баёнот берди.
Бунинг ортидан телеканал муҳаррири Маргарита Симонян Aнтон Красовский билан ҳамкорлик тўхтатилганлигини маълум қилди ва уни «вақтинчалик ақлдан озиш»да айблади.
«Aнтон Красовскийнинг ушбу баёнотини ёввойи ва жирканч деб ҳисоблайман. Эҳтимол, Aнтон вақтинчалик ақлдан озганини тан олиб, унинг тилидан бу гаплар қандай чиқиб кетганини тушунтириб берар. Мен ҳозир ҳамкорликни тўхтатишга мажбурман. Боиси мен ҳам, РТ жамоасининг бошқа вакиллари ҳам биз ҳақимизда бундай ўйинлар орқали парокандаликка йўл қўйиши мумкин деган фикр уйғонишини, бу тўғрисида гумон қилишларини хоҳламаймиз», деб ёзади Симонян ўзининг телеграмдаги аккаунтида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!