Бугун уруш бошланганига роппа-роса 8 ой бўлди. Бу вақт ичида қандай натижаларга эришилди?
Украина Президенти Владимир Зеленский урушнинг 243-кунида қонли тўқнашувлар қандай оқибатларга олиб келгани ҳақида Telegram ҳисобот берди.
«Биз давлатимиз мустақиллигини ҳимоя қилдик ва Россия буни ўзгартира олмайди. Биз Украина ерларини босқичма-босқич озод қилмоқдамиз. Ҳозир Донбасс, Харьков, Херсон номлари жаранглайди. Аммо Запорожье вилояти ҳам, Қрим ҳам албатта жим турмайди. Вақт келади ва бутун Украина озод бўлади.
Украина дунёнинг иккинчи армияси, деб аталувчи кучларни парчалайди. Энди Россия фақат «тиланчилик» қилиши мумкин. У Эронда нимадир сўраяпти, Ғарб давлатларидан ниманидир суғуриб олишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун Украина ҳақида турли сафсаталарни ўйлаб топмоқда. Россия ўз кучи ва салоҳиятини бизнинг давлатимиз ҳамда бутун эркин дунёга қарши урушиш учун сарфламоқда. Газ таъсири бор эди – энди йўқ. Ҳарбий таъсир бор эди – у буғланиб кетади. Сиёсий юки бор эди – энди изоляцияда. Мафкуравий амбициялар бор эди – энди эса фақат жирканчлик.
Муҳими, бу бизнинг Евроосиё ҳудудидаги конфигурацияда жуда муҳим ўзгаришни юзага келтиради. Яъни, Россия ҳозир ўз салоҳиятини қанчалик йўқотса, Россияга яқин ва унинг чегараларидаги барча халқларга шунчалик ҳақиқий эркинлик берилади. Табиийки, биринчи навбатда Украинага».
Зеленский, шунингдек, яқинлашиб келаётган қиш Украина тарихидаги энг қийини бўлишини таъкидлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!