Алоқа соҳасидаги Ҳудудий Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг қўшма 58-мажлиси ва МДҲ ҳузуридаги Ахборотлаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 28-мажлиси бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, унда АШҲга аъзо давлатлар маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов сайланди.
«АКТ вазирининг ушбу кенгаш раиси этиб сайланиши Ўзбекистонни минтақавий IT хабга айлантириш бўйича вазифани амалга ошириш йўлидаги навбатдаги қадамдир», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!