Jahon, Yangiliklar

Беларуслар ҳам киберҳужумлардан азият чекмоқда

Беларуслар ҳам киберҳужумлардан азият чекмоқда

Беларус президенти Александр Лукашенко киберҳужумлар содир бўлган тақдирда мамлакатдаги муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Anadoluга кўра, бу ҳақда Лукашенко киберхавфсизлик бўйича йиғилишда маълум қилган.

Шу билан бирга, Лукашенко бу вазифаларни амалга ошириш учун қўшимча тузилмалар яратишни ўринсиз, деб ҳисоблашини айтди.

Беларус раҳбарига кўра, бутун дунёда киберҳужумлар ортиб бормоқда ва улар биринчи навбатда стратегик объектларга, давлат идораларига, корхоналарга, банк тизимига ҳужум қилади. Жиноятчиларнинг мақсади ҳар қандай давлатнинг асосий ҳаётий таъминот нуқталарига жойлашиб олишга уришдан иборат. Бу гибрид уруш элементларидан бири бўлиб, ўта хавфли ҳисобланади. Мақсад – иқтисодиётга максимал даражада зарар етказиш ва бунинг натижасида жамиятни беқарорлаштириш ҳисобланади.