Ўзбекистонга жорий йилнинг 9 ойлиги давомида 4 минг тоннага яқин киви хориждан олиб келинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 6 та хорижий давлатдан қиймати 2,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 3,7 минг тонна киви импорт қилинган.
Маълум қилинишича, киви импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп киви импорт қилган давлатлар:
Эрон – 3,1 минг тонна
Туркия – 483 тонна
Хитой – 122 тонна
Қозоғистон – 33 тонна
Италия – 8,4 тонна.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!