Сирдарё вилоятида эркак икки нафар фарзандининг онасини уриб ўлдириб қўйган. Бу ҳақида Мирзаобод туманида вилоят сектор раҳбарлари иштирокида оғир турдаги жиноят муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Маълум бўлишича, Йўлдошобод маҳалласида фуқаро Ф.М. билан аёли ўртасида мунтазам оилавий можаро содир бўлиб турган. Бундай жанжалларнинг охиргиси аянчли тугаган. Ф.М. турмуш ўртоғига оғир тан жароҳати етказган. Натижада, икки нафар фарзанд етим қолди.
“Муҳокамада иштирок этган маҳалла фаоллари, мутасаддилар ушбу жиноят сабабларига атрофлича тўхталишди. Муҳокама якунида шу турдаги жиноятларнинг олдини олишга оид чора-тадбирлар белгиланди”, дейилади Постда расмий каналининг берган хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!