Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 6,3 % га ошган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ахборотга кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 882,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,3 % га ошган.
2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобиль бензини ҳажми:
— январда – 97,8 минг тонна
— февралда – 98,2 минг тонна
— мартда – 92,6 минг тонна
— апрелда – 93,7 минг тонна
— майда – 92,7 минг тонна
— июнда – 87,7 минг тонна
— июлда – 99,6 минг тонна
— августда – 106,2 минг тонна
— сентябрда – 113,4 минг тонна
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!