Киевда яна ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи сигнал тарқатилмоқда. Бу ҳақида шаҳар расмийлари хабар берди.
Чоршанба куни эрталаб бутун Украинада, шу жумладан, пойтахтда ҳам аллақачон сигналлар берилган эди. Одамларга хавфсиз жойда жон сақлашга тавсия берилмоқда.
Россия Қуролли Кучларининг Украина инфратузилмасига ҳужумлар 10 октябрь куни – Қрим кўпригида содир этилган терактдан икки кун ўтиб бошланган эди. Россия расмийларига кўра, бу ҳаракатлар орида Украина махсус хизматлари турибди. Харков ва Киевдан Лвов ва Ивано-Франкивскгача бўлган бутун мамлакат бўйлаб энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига зарбалар берилган. Ўшандан бери Украина ҳудудларида ҳар куни, баъзан бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинмоқда. Владимир Зеленский 18 октабр куни Украинадаги электр станцияларининг 30 фоизи вайрон бўлганини, бу эса электр таъминотида катта узилишларга олиб келганини айтган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!