O‘zbekiston, Yangiliklar

Миллий кутубхона 7/24 режимда иш бошлайди

Миллий кутубхона 7/24 режимда иш бошлайди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси яқин вақт ичида ҳафтасига етти кун, суткасига 24 соат ишлаш режимига ўтади. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълум қилди.

“Сўровингизга кўра, АОКА ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбарияти билан боғландим. Кутубхона тез орада 24/7 ишлаш режимига ўтишини маълум қилишди. Ҳозир вазирлик ва идоралар билан жараённи расмий йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда”, деб ёзди Саъдуллаев Тwitter’даги саҳифасида.

“Жараён бошланган, АОКА ва Миллий кутубхона ҳамма ишларни амалга оширмоқда. Ходимларнинг тунги иш вақти, меҳнат тартиби ва маош тўлаш масаласида экан жараён. Умид қиламизки, тез орада жараённи йўлга қўйиб юборишади”, дея қўшимча қилган у.

Ҳозирда Миллий кутубхона иш кунлари 8:00 дан 21:00 га қадар, дам олиш (шанба ва якшанба) кунлари эса 9:00 дан 17:00 га қадар китобхонларни қабул қилади. Айни вақтда, “Нодир” ноёб манбалар зали иш кунлари 9:00 дан 18:00 гача фаолият кўрсатади, дам олиш кунлари эса ишламайди.