Хабарингиз бор, Исландияда шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси ғолиблик учун кураш олиб бораётган мусобақада ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам қатнашмоқда.
Абдусатторов А гуруҳида 1-тур ўйинида Непомняший билан ўзаро баҳслашиб, ғалаба қозонган эди. 2-тур ўйинларида эса Ўзбекистон вакили Уэсли Сога қарши дона суриб, ғалаба қозонди ва икки ўйиндан иборат икки турдан сўнг Нодирбек А гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида шахматчилар мусобақанинг умумий мукофот жамғармасидаги 400 минг доллар ва 150 минг доллардан иборат биринчи мукофот учун баҳс олиб боришади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!