Бугун, 26 октябрь куни 2023 йилнинг март ойида 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Осиё кубогига қуръа ташланди.
У-20 Осиё кубогида иштирок этадиган 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланди. Мусобақа мезбони сифатида Ўзбекистон У-20 терма жамоаси А гуруҳидан ўрин олди.
Мусобақанинг гуруҳ босқичида қуйидаги жамоалар ўзаро тўқнаш келишади:
“A” гуруҳи:
Ўзбекистон
Индонезия
Ироқ
Сурия
“B” гуруҳи:
Қатар
Австралия
Ветнам
Эрон
“C” гуруҳи:
Корея Республикаси
Тожикистон
Иордания
Уммон
“D” гуруҳи:
Саудия Арабистони
Япония
Хитой
Қирғиз Республикаси
Маълумот учун, мусобақанинг очилиш ўйини 1 март куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон У-20 терма жамоаси Сурия У-20 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!