Yangiliklar

Қайси ҳудудда аҳолининг ўртача ёши энг катта?

Қайси ҳудудда аҳолининг ўртача ёши энг катта?

Ўзбекистонда қайси ҳудуднинг аҳолисининг ўртача ёши энг катта эканлиги маълум қилинди.

Давлат статистика қўмитаси тарқатган хабарга кўра, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчилар айни пайтда Ўзбекистондаги ўртача ёши энг катталар экан.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача ёши энг катта бўлган туман ва шаҳарлар рейтинги қуйидагича:

— Яккасарой тумани – 36,8 ёш
— Мирзо Улуғбек тумани – 34,6 ёш
— Миробод тумани – 34,4 ёш
— Чиpчиқ шаҳри – 34,1 ёш
— Юнусобод тумани – 33,4 ёш
— Яшнобод тумани – 33,2 ёш
— Чилонзор тумани – 32,8 ёш
— Бухоро шаҳри – 32,7 ёш
— Томди тумани – 32,2 ёш
— Нурафшон шаҳри – 32,2 ёш.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди.