Буюк Британиянинг янги Бош вазири Риши Сунак мамлакатнинг давлат молиясини тиклаш режасини эълон қилишни кечиктириши мумкин. Бу ҳақида мамлакат ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли маълум қилди. Вазирга кўра, ҳисоботларни якунлаш учун бироз қўшимча вақт талаб этилиши мумкин.
Қисқа муддат Бош вазир лавозимида ўтирган ва тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган Лиз Трасснинг ўрнини эгаллаган Сунак чоршанба куни дастлаб ўз Вазирлар Маҳкамасини йиғди. У ўзидан олдинги раҳбарнинг хатоларини тузатишга ва иқтисодиётни барқарорлаштиришга ваъда берди.
The Times газетасининг ёзишича, Сунак кун тартибининг аввалидан молиявий бозорлар интиқлик билан кутаётган, аммо бир неча кунга кечиктирилиши мумкин бўлган ҳисоботни тайёрлаш жой олади.
Ҳозирда 31 октябрга режалаштирилган ва ҳукумат 40 миллиард фунт стерлинг (45,88 миллиард доллар) бюжет тақчиллигини қандай қоплашини кўрсатиши кутилаётган эълоннинг вақти ҳақида сўралганда, Клеверли аниқ санани тасдиқламади.
Унинг фикрича, ишнинг тез эмас сифатли бажарилиши ҳамда тўғрилиги муҳим ҳисобланади. Шу сабабли озгина кечикиш ёмон эмас, аксинча яхшиликка хизмат қилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!