Jahon, Yangiliklar

Россия БМТни воқеликларга бефарқликда айблади

Россия БМТни воқеликларга бефарқликда айблади

Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянский сешанба куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида БМТ Бош котибига Исроилнинг Сурия суверенитетини бузаётгани ҳақидаги мурожаатларини эслатди.

Унинг фикрича, Суриядаги барқарорликни бузаётган асосий омил — бу Исроилнинг Сурия ва қўшни араб мамлакатлари ҳаво ҳудудидан мунтазам равишда ҳужумлар уюштириб келаётганида. Энг ёмони бунда тинч аҳоли манзиллари нишонга олиниб, зарбалар берилмоқда.

Полянский сурияликлар БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгашига бир неча бор мурожаат қилганини ҳам эслатиб ўтди.

Дипломат, шунингдек, юборилган хатларни жавобсиз қолдирилишини номақбул, деб ҳисоблашларини билдирган. Полянскийга кўра, бошқа мавзуларда Бош котиб ўз муносабатини анча фаолроқ ифодалайди. Баъзан ҳаттоки, БМТга аъзо мамлакатларнинг позициясини ҳам кутиб ўтирмайди.

Россия ТИВ Исроилнинг Сурияга зарбаларини, айниқса, ҳужумлар нишонида мамлакатдаги тинч аҳоли объектлари бўлаётганини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаган. Боиси Суриядаги муҳим фуқаролик инфратузилмалар, хусусан, аэропортлар ҳаво ҳужумидан зарар кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, 21 октябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг тўртта  F-16 самолёти Дамашқ ҳамда Димас аэропортларига қанотли ракеталар ва бошқариладиган бомбалар билан ҳужум қилган.