Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган қурилишда талон-торожликлар аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.М.” МЧЖ норасмий бошқариб келган Д.А. ва бошқалар Термиз марказий деҳқон озиқ-овқат бозорини қурилишида амалда бажарилмаган қурилиш ишларини қўшиб ёзиш орқали 538 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!