Исландияда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шаҳматчи дастлабки икки турда ғалаба қозонган ҳолда ўз гуруҳида пешқадамлик қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси ғолиблик учун кураш олиб бораётган мусобақада ҳозиргина 3-тур баҳслари ўз якунига етди.
Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов Гретарссонга қарши икки партияда тўлиқ устунлик билан ғалаба қозонди ва ўз ҳисобидаги очколари сонини 5 яримтага етказган ҳолда якка пешқадамликни мустаҳкамлади.
Элатиб ўтамиз, Абдусатторов А гуруҳида 1-тур ўйинида Непомняший билан ўзаро баҳслашиб, ғалаба қозонган эди. 2-тур ўйинларида эса Ўзбекистон вакили Уэсли Сога қарши дона суриб, ғалаба қозонди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!