Украина қўшинлари Херсон вилоятидаги Давидов Брод яқинидаги мудофаа чизиғини бузиб ўтишга ҳаракат қилишди. Ушбу уриниш россиялик ҳарбийлар томонидан бартараф этилган. Расмийлар маълум қилишича, ҳудуддаги барқарорлик сақлаб қолинган.
Охирги пайтларда минтақа бўйлаб украиналик ҳарбийларнинг тинимсиз ҳужумга ўтишлари кўп қайд этилмоқда. Аммо, украинларнинг олдинга силжишга қаратилган барча ҳаракатлари муваффақиятсиз якунланган.
Аллавроқ Донецкнинг Петровский туманини ўққа тутиш чоғида бир киши яраланди. Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган маркази қошидаги КХДР ваколатхонаси берган маълумотга кўра, тинч аҳоли яраланган.
Шунингдек, бугун Донецк шаҳрида (Петровский тумани) Калининград кўчасида фуқароларнинг қурбон бўлганлиги тўғрисида маълумотлар келиб тушди. 1969 йилда туғилган эркак ҳалок бўлган.
Донетскнинг Петровский тумани КХДР пойтахтининг ғарбий чеккасида жойлашган бўлиб, у шаҳарнинг марказдан энг узоқ қисми ҳисобланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!