Ўзбекистонга ортда қолган 9 ой давомида 1,7 млн. тонна цемент хориждан олиб кирилган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар тарқатди.
Маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 71,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 млн. тонна цемент импорт қилинган.
Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 416,4 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 9 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
Тожикистон – 736,3 минг тонна
Қирғиз Р. – 509,4 минг тонна
Қозоғистон – 464 минг тонна
Эрон – 13 минг тонна
Туркманистон – 11,6 минг тонна
Хитой – 1,4 минг тонна
Россия – 1,0 минг тонна
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!