Jahon, Yangiliklar

Аҳваз шаҳридаги завод портлаб кетди, қурбонлар бор

Аҳваз шаҳридаги завод портлаб кетди, қурбонлар бор

Эронда ушбу ҳафта кетма-кет кўнгилсизликлар билан кечмоқда. Хусусан, чоршанба куни содир этилган дахшатли теракт ва портлашлар натижасида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.

Кеча мамлакатнинг Аҳваз шаҳридаги заводда портлаш юз берди. Натижада тўрт киши ҳалок бўлди, яна бири яраланди, деб хабар бермоқда ИРНА шаҳар ёнғин хавфсизлиги ва шаҳар муниципал ташкилоти раҳбарига таяниб.

Маълум бўлишича, тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлди, бир киши касалхонага жўнатилган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Ушбу машъум воқеа билан боғлиқ текширувлар бошланди. Ўрганишлар якунига кўра портлаш натижалари аниқ бўлади.