Жиззах вилояти ИИБ матубот хизмати маълум қилишича, Жиззах шаҳрида бир фуқаронинг чўнтагидаги пуллари ўғирлаб кетилган. Яъни, жорий йилнинг 24 октябрь куни Мирзачўл тумани ички ишлар бўлимига Дўстлик тумани Янгиобод МФЙда яшовчи фуқаро Ж.М. ариза билан мурожаат қилади. У ўз мурожаатида шу куни соат 17-10 лар атрофида «Ғалаба» маҳалласида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида икки нафар номаълум шахс чўнтагидаги 1.050.000 сўм пулини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Жиззах шаҳридаги икки фуқаро содир этгани маълум бўлган. Уларнинг бири, яъни Қ.Ш. «Ҳалқобод», иккинчиси — И.Т. эса «Оққўрғонлик» маҳалласида истиқомат қилиши аниқланган. Далилий ашё тариқасида 1.010.000 сўм пуллар ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!