Илон Маск ҳаттоки ижтимоий тармоқдаги профили маълумотини «Twitter бошлиғи» деб ўзгартирди.
Шунингдек, у ўз саҳифаларида компания штаб-квартирасига кириб келаётгани тасвирланган видеони ҳам жойлаштирди.
Маскнинг Twitter’да 110 миллиондан ортиқ обуначиси бор. Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича битимни тугаллаш пайтида Маск бир зумда ижтимоий тармоқнинг ягона эгасига айланади.
Компаниянинг исмини ошкор этишдан бош тортган ходими CNBC телеканалига Маскнинг Twitter’нинг бош қароргоҳига ташриф буюрганини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, компания ичидаги энг катта ташвиш чет эллик ишчилар учун AҚШ визасини олганларнинг тақдири нима бўлиши номаълумлигидир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!