Африкадаги энг баланд тоғ – Килиманжаро тоғининг жанубий ён бағрида ёнғин чиқди. Олов 4000 метр баландликдаги ўсимликларни ҳамда альпинистлар кўтарилаётган Каранга сайёҳлик лагери ҳудудидаги ўсимликларни қамраб олди.
Тахминан 400 кишидан иборат гуруҳ ёнғин тарқалишини бир муддат тўхтатишга муваффақ бўлди, бироқ вақт ўтиб яна аланга авж олди. Танзания табиий ресурслар ва туризм вазирлигининг доимий котиби Элиамани Седойека журналистларга «Ёнғинлар аввал назорат остида бўлган учта жойда содир бўлди», деди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ. Расмийларнинг айтишича, сайёҳлар хавотир олмаса ҳам бўлади.
Маълумот учун, Килиманжаро миллий боғи ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Чунки у ерда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб ҳайвонлар яшайди.
2020 йил октябрь ойида Килиманжаро вулқонининг ёнбағирларида ҳам ёнғин чиққан ва у 95 квадрат километр майдонни қамраболган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!