O‘zbekiston, Yangiliklar

«Нексия»нинг йўлига чиққан «Кобальт» эгаси ҳалок бўлди

«Нексия»нинг йўлига чиққан «Кобальт» эгаси ҳалок бўлди

Арнасой тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Зафаробод – Арнасой – Дўстлик” 4Р-198 йўлининг 11 километрида Ш.Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1983 йилда туғилган фуқаро Х. А. “Кобалт” русумли автоуловни Дўстлик йўналиши бўйича бошқариб келаётган бўлган. Ана шу вақтда унга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган, Дўстлик тумани истиқомат қилувчи фуқаро Ҳ. Ж. бошқарувидаги “Нексия” русумли автоулови билан тўқнашган. Бу ҳақида Жиззах вилояти ИИБ хабар қилди.

Оқибатда “Кобалт” русумли автоулов ҳайдовчиси А. Х. тан жиддий жароҳат олган. Туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан фуқаро вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.