Маълум берилишича, ишдан ноқонуний бўшатиб юборилган 24 нафар ходим жойига қайта тикланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.
Яъни, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Қарши ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ходимлари Қашқадарё вилояти Бандлик бош Бошқармасига мурожаат қилган. Унда Қарши отрядининг 24 нафар ходими ишдан ноқонуний бўшатилгани айтилган. Ушбу мурожаат юзасидан суд иши кўриб чиқилди.
Ишчиларнинг хуқуқини Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ҳимоя қилди ва фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судида ходимлар қайта ишга тикланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!