Миришкор деҳқонлар пиёзни ҳам хорижга экспорт қилмоқда. Ўзбекистондан аччиқ, лекин фойдали маҳсулот сотиб олаётган давлатлар сони кам эмас. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида ўзбек пиёзи 15 та мамлакатда истиқомат қилувчи аҳолининг рўзғоридан жой олган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 15 давлатга қиймати 28,6 млн. АҚШ долларига тенг 171 минг тонна пиёз экспорт қилган. Аммо афсуски, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,8 минг тоннага камайган.
Ўзбекистон пиёз маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 133,5 минг тонна
Россия – 17,2 минг тонна
Қирғиз Р. – 10,8 минг тонна
Покистон – 5,1 минг тонна
2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп пиёз экспорт қилган ҳудудлар:
Жиззах вилояти – 32,3 минг тонна
Хоразм вилояти – 24,1 минг тонна
Тошкент вилояти – 20 минг тонна
Самарқанд вилояти – 19,6 минг тонна
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!