O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон пойтахтида тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон пойтахтида тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига келди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Остонада биринчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақамиз мамлакатлари ва Евроиттифоқ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.