Yangiliklar

Шавкат Мирзиёев Остонадан қайтди

Шавкат Мирзиёев Остонадан қайтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон пойтахтига амалга оширган расмий ташрифи якунланди.

Аэропортда Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон расмийлари кузатиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги делегациялар раҳбарларининг мажлисида иштирок этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини ҳам муҳокама қилиб олди.