Jahon, Yangiliklar

Тез орада қозоғистонликларнинг «катта»си алмашади(ми?)

Тез орада қозоғистонликларнинг «катта»си алмашади(ми?)

Қозоғистонда 20 ноябрга белгиланган навбатдан ташқари президентлик сайловлари тинч муҳитда ўтади. Бу ҳақида Республика Бош прокурори ўринбосари Асет Чиндалиев таъкидлади.

У сайлов жараёнлари тинч ўтиши, яхши ва ҳеч қандай ортиқча машмашаларсиз кечишига умид қилмоқда. Умуман олганда, январь воқеаларидан кейин аҳолининг асосий қисми янги Қозоғистонни қуришга ижобий муносабатда бўлгани қайд этилган.

Маълумот учун, Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 20 ноябрь кунига белгиланган. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси президентликка олти нафар номзод, жумладан, амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев рўйхатга олинганини хабар берган.