Ўзбекистонга олти ойгача муддатга келган чет эл фуқароларининг шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари божхона органларида ҳисобга қўйилиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзбекистон республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги қарорида кўрсатилган.
Аммо, чет эллик эгалари томонидан Ўзбекистонга олти ойдан ортиқ муддатга олиб кирилаётган транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиниб, миллий рақам белгилари алмаштирилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!