Save The Children ташкилоти ҳисоботига кўра, Шарқий ҳамда Жанубий Африкада 150 миллиондан ортиқ бола қашшоқлик ва иқлим ўзгаришининг салбий таъсири остида ўсмоқда.
Ҳисобот шуни кўрсатадики, Жанубий Судандаги болаларнинг 87 фоизи бир вақтнинг ўзида иккала таҳдидга дучор бўлади. Ундан кейин Мозамбик (80 фоиз) ва Мадагаскар (73 фоиз) болалари бормоқда.
Бундан ташқари, Кенияда 16,3 миллион бола қашшоқлик ва иқлим ўзгаришининг салбий таъсири остида ҳаёт кечирмоқда.
Ҳисоботда агар шошилинч чоралар кўрилмаса, миллионлаб одам сув тошқини ёки қурғоқчилик таъсирида янада ночор аҳволга тушиб қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.
Африка қитъасининг шарқи ва жанубидаги бир қатор минтақалар кучли қурғоқчилик билан курашмоқда. Бошқа мамлакатлар эса кучли ёмғир туфайли сув тошқинидан азият кемоқда.
Иқтисодиёти хорижий давлатлар капиталига қарам бўлган Африка мамалкатлари озиқ-овқат нархининг глобал ўсиши туфайли юзага келган иқтисодий инқироздан энг кўп зарар кўрган минтақага айланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!