Жаҳонга машҳур Ford компанияси бошқарувчисиз бошқариладиган автомобиллар ишлаб чиқариш фикридан воз кечди. Маълум бўлишича, бу компанияга 2,7 миллиард долларга тушади.
Ford чоршанба куни 2017-йилда 1 миллиард доллар сармоя киритган бошқарувчисиз бошқариладиган автомобиллар технологияси компанияси Argo AI’га энди молиявий ёрдам бермаслигини эълон қилди.
Ford бу каби лойиҳа устида ишлашдан кўра, автоматлаштирилган ҳайдаш технологиясининг ҳозирги даражасини янада юксалтиришга эътибор қаратмоқчи.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!