Jahon, Yangiliklar

Мьянмада зўравонликлар кучаймоқда. «Қўшнилар» хавотирда

Мьянмада зўравонликлар кучаймоқда. «Қўшнилар» хавотирда

Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) Мьянмада зўравонлик авж олганидан жиддий хавотирда. Бу ҳақда блок раиси Камбожа Ташқи ишлар вазирларининг инқирозни муҳокама қилиш учун бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари йиғилиши олдидан айтиб ўтди.

«Биз Мьянмадаги қурбонлар сони ортиб бораётгани ва оддий одамлар бошдан кечирган улкан азоб-уқубатлардан чуқур қайғудамиз», дейилади раис баёнотида. У томонларни вазминликка, жангларни зудлик билан тўхтатишга ва мулоқотга киришишга чақирди.

Мьянма генералларига ўтган йилдан буён ASEAN’нинг юқори даражадаги учрашувларига кириши тақиқланган. Бунга армия Нобель мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжининг сайланган ҳукуматини ағдариб, уни ва минглаб фаолларни ҳибсга олгани бўлган. Ўшанда қуролли қаршилик кўрсатиш ҳаракатига олиб келган шафқатсиз репрессия бошланган эди.

Келгуси ойда бўлиб ўтадиган ASEAN саммити олдидан тинчлик жараёнини қандай ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган учрашув режалаштирилган.

ASEAN раиси Мьянмадаги энг йирик қамоқхонанинг портлаши, Карен штатидаги можаро ва якшанба куни Качин штатидаги ҳаво ҳужуми оқибатида 50 кишининг ҳалок бўлиши сўнгги пайтлардаги зўравонликлар кучайишининг сабабларидан эканини таъкидлади.