Бироз олдин Исландияда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинлари ўз якунига етди.
Дунёнинг энг кучли 8 шахматчиси беллашаётган ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ҳозирча барча рақибларини ишончли тарзда мағлубиятга учратмоқда.
5-тур баҳсларида Нодирбек россиялик Ян Непомняшийга қарши 2 партияда ҳам яққол устунлик билан дона сурган ҳолда ғалабани тантана қилди.
Шунинг билан ўзбек шахматчиси А гуруҳида 9 ярим очко билан 1-ўринни нақд қилди.
Муддатидан олдин жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олган Нодирбек Абдусатторовнинг бу босқичдаги рақиби В гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган шахматчи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, шахматчиларни ҳали олдинда гуруҳ босқичининг сўнгги тури кутиб турибди. Унда ўзбекистонлик шахматчи АҚШлик Со Уэслига қарши икки партия ўйин ўтказади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!