28-29 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Гидрометеорология хизмати маркази хабар беришича, бугун кечга томон ва эртага республиканинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 16-21 даража атрофида бўлади.
Якшанба куни республика ҳудудига Волгабўйидан совуқ антитциклон кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 10-15 даражагача пасаяди.
31 октябрь куни кучли ёмғир ёғиши фақат шарқий ҳудудларда сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати қуёш исиши ҳисобига 13-18 даражагача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 29-31 октябр кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 30-31-октябрда баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда.
30-31 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!