2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Давлат статистика қўмитаси маълумот тарқатди.
Ўзбекистонга охирги 9 ойда хориждан келган туристларнинг давлатлар кесимидаги рўйхати билан танишинг:
— Қозоғистон – 1076,2 минг нафар
— Қирғиз Республикаси – 952,1 минг нафар
— Тожикистон – 950,3 минг нафар
— Россия – 395,1 минг нафар
— Туркия – 53,3 минг нафар
— Жанубий Корея – 13,3 минг нафар
— Германия – 13,5 минг нафар
— AҚШ – 9,8 минг нафар
— Ҳиндистон – 9,3 минг нафар
— Франция – 8,3 минг нафар
— Озарбайжон – 7,3 минг нафар
— Исроил – 8,4 минг нафар
— Буюк Британия – 7,7 минг нафар
— Италия – 5,9 минг нафар
— Испания – 4,3 минг нафар.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган россияликларнинг 174,4 минг нафари (44,1 %) аёллар ва 220,7 минг нафари (55,9 %)ни эркаклар ташкил этган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!