Yangiliklar

Ўзбекистонга кириб келган россияликлар сони очиқланди

Ўзбекистонга кириб келган россияликлар сони очиқланди

Ўзбекистонга ўтган ойлар давомида 300 минг нафардан зиёд Россия фуқароси кириб келган. Бу ҳақда ЎзА ИИВдан олинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълумотларида қайд этилишича, 2022 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонга жами 318156 нафар Россия федерация фуқаролари мамлакатга кириб келган.

Уларнинг 210 минг 902 нафарини эркаклар, 107 минг 254 нафарини аёллар ташкил қилади.