Jahon, Yangiliklar

«Қуш озод бўлди» – Маск Twitter эгаси сифатида биринчи твитини ёзди

«Қуш озод бўлди» – Маск Twitter эгаси сифатида биринчи твитини ёзди

Илон Маск ниҳоят Twitterни сотиб олди ва келишувни бир неча сўз билан таърифлади – «қуш озод бўлди». Бу унинг Twitter егаси сифатида биринчи твити бўлди.

Aмерика оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, у қилган биринчи иш ёлғон маълумотлар тақдим этгани учун компания топ-менежментини тозалаш бўлган.

Кейинчалик, у умуман ходимларни қисқартириш ниятида. Миллиардер фойдаланувчиларга кўпроқ «сўз эркинлиги» беришни режалаштирмоқда. Бироқ Twitterни «оқибатларини ўйламасдан ўзингиз хоҳлаган нарсани айтишингиз мумкин бўлган эркин дўзах»га айлантирмасликка ваъда беради. Ва у инсониятга ёрдам беришни хоҳлайди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, америкалик тадбиркор топ-менежерларни платформадаги сохта аккаунтлар сони кўплиги туфайли уни ва инвесторларни чалғитмоқда, деб ҳисоблайди.

Оддий ходимлар ҳам қисқариши мумкин, деб ёзганди бир ҳафта олдин The Washington Post. Нашр маълумотларига кўра, компанияда жами 7,5 мингга яқин киши ишлайди, Маск ходимларнинг 75 фоизини қисқартириш ҳақида ўйламоқда.