AҚШ сунъий йўлдошлари Украинадаги можарода фойдаланилганда зарба нишонига айланиши мумкин
Гап Ғарб томонидан коинотдаги фуқаролик инфратузилмаси таркибий қисмларидан, жумладан, тижорат, қуролли тўқнашувларда фойдаланиши ҳақида бормоқда, деди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Ядро қуролларини тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти директори ўринбосари Константин Воронцов.
Унинг сўзларига кўра, AҚШнинг тижорат сунъий йўлдошлари, агар Украинадаги можаронинг бир қисми сифатида жойлаштирилса, зарба бериш учун қонуний нишонга айланиши мумкин.
«Ғарбнинг ҳаракатлари оқибатида тинч космик фаолиятнинг барқарорлиги, шунингдек, ер юзида одамлар фаровонлигига боғлиқ бўлган кўплаб ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, биринчи навбатда, ривожланаётган мамлакатларда хавф-хатарларга дучор бўлмоқда. Украинадаги воқеалар жараёнида яққол намоён бўлган ўта хавфли тенденцияни алоҳида таъкидламоқчимиз. Квази-фуқаролик инфратузилмаси қасос олиш учун қонуний нишонга айланиши мумкин», дейди у.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!