Yangiliklar

Украина Путинни «бўрон яқинлашаётгани»дан огоҳлантирди

Украина Путинни «бўрон яқинлашаётгани»дан огоҳлантирди

Ғарбга ҳужум қилиб, унинг даври тугаб бораётгинини айтган Путиннинг сўзларига Украина ҳам қараб турмади. Хусусан, мамлакат Президенти девони маслаҳатчиси Михаил Подоляк Twitter’да Путиннинг ҳар қандай нутқини «Фрейдга кўра» таърифлаш мумкин эканини қайд этди. Яъни, бу айбдор бўла туриб, бошқаларни айбдор қилишни англатади. Подолякнинг фикрича, бегона давлатга бостириб кирган, унинг ерларини ўзлаштиришга уринган, геноцид содир этган шахс кимнидир ўзганиниг халқаро ҳуқуқлари ҳамда мамлакатлар суверенитетини бузишда айблашга ҳақи йўқ. Шунингдек, «Ким шамол экса, бўрон ўради. Бўрон эса яқинлашмоқда», – деб қўшимча қилган Подоляк.

Шу билан бирга, Пентагон АҚШнинг янги Миллий мудофаа стратегиясини эълон қилди. Департамент раҳбари ҳужжатга берилган изоҳда айрим масалаларни очиқлади.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин, Миллий мудофаа стратегияси Россияни ўткир таҳдид сифатида аниқ таърифлаб берганини билдирган. Унинг айтишича, эҳтиёткорлик билан атайин «ўткир» сўзи танланган. Чунки Хитойдан фарқли ўлароқ, Россия узоқ муддатга Қўшма Штатларга тизимли равишда эътироз билдира олмайди. Бироқ Россия тажовузкорлиги Америка манфаатлари ҳамда қадриятларига бевосита ва кескин таҳдид ҳисобланади.

Остин Россия билан муносабатларнинг эҳтимолий «эскалацияси» ҳақидаги хавотирни тан олди. Агар Россия Федерацияси ядровий ҳужум уюштирса, халқаро ҳамжамиятнинг муносабати кескин бўлиши ҳам қўшимча қилинган.