Жанубий Корея Украинани ҳеч қачон қурол ёки ўқ-дори билан таъминламаган. Бу ҳақида Президент Юн Сок Ёль мамлакат пойтахтида журналистларга берган интервьтюсида айтиб ўтди, деб ёзади Anadolu. Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг Сеул Украинани қурол-яроғ ҳамда ўқ-дорилар билан таъминлаётгани ҳақидаги иддаоларини мутлақо ноўрин.
Корея раҳбари Украинага халқаро ҳамжамият билан бирдамлик белгиси сифатида инсонпарварлик ёрдами етказилгани, аммо ҳеч қандай қурол аслаҳа ва унга алоқадар нарса юбормаганини алоҳида таъкидлади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу бевосита Жанубий Кореянинг суверенитети билан боғлиқ масала. Сеул эса барча давлатлар, жумладан, Россия билан ҳам тинч муносабатларни сақлаш тарафдори эканини қўшимча қилди Юн Сок Ёль.
Бир кун аввал Путин Россия Жанубий Кореянинг Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш қароридан хабардор эканини айтган эди. Россия етакчиси бундай ҳаракатлар Москва ва Сеул ўртасидаги муносабатларга путур етказишини ҳам эслатиб ўтган.
Аввалроқ Украина Россияга қарши фойдаланиш учун Жанубий Кореядан ҳарбий техника сўраган эди. Бироқ Сеул Украинага фақат гуманитар ёрдам беришда давом этишларини айтиб, рад жавоби қайтарганди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!