Исландиянинг Рейкьявик шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли “World Fischer Random Chess Championship 2022” мусобақасининг ярим финал ўйинларига бугун старт берилади.
Гуруҳ босқичида 12 та имкониятдан 10 очко жамғариб ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ярим финал учрашувида Б гуруғида иккинчи ўринни эгаллаган америкалик Хикару Накамурага қарши баҳс олиб боради.
Иккинчи ярим финал жуфтлигида амалдаги жаҳон тожи соҳиби, норвегиялик Магнус Карлсен турнирда ФИДЕ байроғи остида ўйнаётган россиялик Ян Непомняшийга қарши дона суради.
Маълумот учун, ҳар иккала ярим финал учрашуви ҳам Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, турнир ғолиби 150 минг АҚШ долларини қўлга киритади. Иккинчи ўрин эгаси 85 минг, 3-ўрин соҳиби 55 минг, 4-ўрин билан кифояланган шахматчи 40 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!