Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилгани ҳақида хабар қилди.
Маълумотга кўра, Фуқаро Д.С.нинг Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига умрожаат қилган. Унинг аризасига биноан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилди.
Аниқланишича, Д.Э. Мингбулоқ тумани ҳудудидан “Р. К.” фермер хўжалигига қаришли 2,0 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонини 15 минг АҚШ долларига сотишга келишади. Ваҳоланки, мазкур ер майдони 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ва фуқаро уни сотиш ҳуқуқига эга эмас. Тадбир давомида келишилган пулни ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда Д.Э. ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!