Сайёрамиз ҳимоя майдонининг магнит товушлари MP3’га айлантирилди. Ушбу ёзувда тош тушиши, металлнинг силлиқланиши, электр токи уриши ва кимнингдир нафас олиши эшитилади.
Европа космик агентлигининг Swarm сунъий йўлдоши бир неча йиллардан бери сайёрамиз магнит майдонининг тебранишларини кузатиб келмоқда. Дания Техник Университети тадқиқотчилари ушбу магнит майдонни эшитиш учун сунъий йўлдош маълумотларини товушга айлантиришга эришди.
Натижа жуда дахшатли ва қўрқинчли эди. Аудиоёзув металлнинг чинқириғи, электр токи уриши ва инсон нафаси билан тош қулашига ўхшаб кетади.
Магнит майдон Ерни космик зарядланган зарралардан ҳимоя қилади. Ушбу зарралар майдон билан тўқнашганда, энергиянинг бир қисми ёруғликка айланади, бу қутбга ўзшаш нурларни келтириб чиқаради.
Айнан зарядланган заррачаларнинг таъсири ёзувда тош тушиши таассуротини юзага келтиради. «Нафас олиш» товуши эса магнит майдон юзасидаги заррачаларнинг тез учиши натижасида ҳосил бўлади. Олимларнинг таъкидлашича, мазкур композиция бўрон пайтида Ернинг магнит майдони қандай овоз беришини кўрсатади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!