O‘zbekiston, Yangiliklar

Фуқароларга ярим триллион кешбек тўланди

Фуқароларга ярим триллион кешбек тўланди

Жорий йилнинг сентябрь ойи учун жами 1 206 995 нафар истеъмолчига 84,9 млрд. сўм кешбек тўланди.

Шунингдек, солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар бартараф этилиши, солиқ қарзлари камайтирилиш натижасида – январь-август ойлари учун яна 3,3 млрд. сўм кешбек тасдиқланди.

Йил бошидан буён 1 453 872 нафар фуқарога 514 млрд. сўм кешбек тўлаб берилди.