Yangiliklar

Германиянинг йирик автоконцерни Россиядаги активларини тезликда сотишга қарор қилди

Германиянинг йирик автоконцерни Россиядаги активларини тезликда сотишга қарор қилди

Германиянинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси – Volkswagen компаниясининг йиллик ҳисоботига кўра, компания Россиядаги Scania, MAN ва Porsche активларини 12 ой ичида сотишга қарор қилди.

Аввалроқ MAN ва Scania Россиядаги дистрибютор компанияларини маҳаллий тадбиркорларга сотаётгани хабар қилинганди. Компания уларни Россия Федерациясида сотишдан юзага келиши мумкин бўлган қўшимча йўқотишларни 550 миллион еврогача баҳолаган. Улар рублнинг еврога нисбатан курсидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлади.

«Учинчи чоракда Porsche AG Россия бозорида иштирок этиш вариантларини ҳам кўриб чиқди. Хусусан, Россиядаги учта шўба корхонасини мустақил учинчи томон инвесторига сотиш масаласи муҳокама қилинди. Шу мақсадда манфаатдор харидорлар билан савдо музокаралари олиб борилди. Жараён 12 ой ичида якунланиши кутилмоқда», дейилади ҳисоботда.