Филиппиннинг Минданао оролида яқинлашиб келаётган Налжи бўрони сабаб кўчки ва тошқинлар юзага келди. Ҳодиса оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Inquirer нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, минтақада кучли ёмғир пайшанба оқшомида бошланган. Магуинданао шимолидаги ўнта муниципалитет ва бир шаҳар жабр кўрди. 37 та йўл ва 3 та кўприк шикастланган.
Налжи бўрони Филиппин шимолига йўл олган бўлиб, бўрон тушиши олдидан сел ва кўчки ҳавфи бўлган ҳудудлардан 5000 нафарга яқин одам эвакуация қилинган. Филиппинда ҳар йили бўладиган ўртача 20 та тўфон ва бўронлар туфайли одамлар ҳалок бўлади, уйлар, йўллар ва кўприклар вайрон бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!