Исландиянинг Рейкьявик шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли “World Fischer Random Chess Championship 2022” мусобақасининг ярим финалида Нодирбек Абдусатторов америкалик Хикару Накамурага қарши дона суриб имкониятни бой бериб қўйди.
Энди ўзбекистонлик шахматчи эртага, 30 октябр куни мусобақанинг бронза медали учун кураш олиб боради. Бу йўлда унга катта эҳтимол билан россиялик шахматчи Ян Непомняший рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов “World Fischer Random Chess Championship 2022” мусобақасининг гуруҳ босқичида ҳам Ян Непомняшийга қарши икки марта дона суриб, умумий 4 та партияда 4 та ғалабани тантана қилган эди.
Маълумот учун, турнир ғолиби 150 минг АҚШ долларини қўлга киритади. Иккинчи ўрин эгаси 85 минг, 3-ўрин соҳиби 55 минг, 4-ўрин билан кифояланган шахматчи 40 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!