O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистонда 130 минг одам касалликлар туфайли ўлим топган

Ўзбекистонда 130 минг одам касалликлар туфайли ўлим топган

Ўзбекистонда қон айланиш тизими касалликлари туфайли энг кўп ўлим ҳолати қайд этилмоқда. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда касалликлар туфайли 130 мингдан ортиқ аҳоли вафот этган. Қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 % қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.

2022 йилнинг 9 ойида қайд этилган ўлим ҳолатларининг касалликлар бўйича сони:

— қон айланиш тизими касалликлари – 74 109 та

— нафас олиш аъзолари касалликлари – 12 805 та

— ўсимталардан – 10 535 та

— бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан – 7 260 та

— овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 5 264 та

— юқумли ва паразит касалликлари – 1 976 та

— бошқа касалликлардан – 18 417 та.