O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистонда энг кўп аҳоли қайси ҳудудларда яшаяпти?

Ўзбекистонда энг кўп аҳоли қайси ҳудудларда яшаяпти?

Ўзбекистонда 1 km.kv. ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши очиқланди.

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2022- йилнинг 1- октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 1 km.kv. ер майдонига ўртача 79,8 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган.

Эътиборлиси, аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд пойтахт Тошкент шаҳри ҳисобланади. Бу ерда 1 km.kv. ер майдонига ўртача 6549,4 нафар доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлар тўғри келади.